Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: «Исталган бюромизга кирсангиз, Навоийнинг ҳикматли жумлаларига дуч келасиз»
Бугун, 19 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ва журналистлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
МИБ тизимидаги ходимларнинг малакасини ошириш бўйича берилган саволга жавоб бериб ўтилди.
«Туман ёки бошқа бўлим раҳбарлари белгиланган аттестациядан ўтаётган вақтда биринчи бўлиб берадиган саволимиз «Сиз қайси бадиий китобни ўқигансиз?» мазмунида бўлади.
Агар ходим маълум вақт ичида бирорта бадиий китоб ўқимаса, берилган саволларга жавоб бера олмаса, у имтиҳондан ўтказилмайди. Бошқатдан тайёрланишига тўғри келади.
Ундан ташқари, ватанпарварлик руҳида ёзилган халқ оғзаки ижоди намуналаридан саволлар берамиз. Ватани учун жон фидо қилган ҳақиқий ватанпарвар бўлган жадидчилар ҳаётини ўрганишга мажбур қиламиз. Бизга ватанпарвар ходимлар керак. Улардан ватанпарварлик руҳида ишлашни талаб қиламиз.
Ўзбекистоннинг исталган чеккасида жойлашган МИБга кирсангиз ҳазрат Алишер Навоийнинг қуйидаги жумласига дуч келасиз:
Кимки бир кўнгли бузуқни хотирин шод айлагай,
Онча борким Каъба вайрон бўлса обод айлагай.
Нима учун бу ҳикматни биз ўша ерга ёзиб қўймоқдамиз. Ходимларимиз доимий равишда халқ билан ишлайди. Бизга доим қийналган ва ёрдамга муҳтож инсонлар келади. Уларнинг дардини эшитиб ёрдам қилсак, шунчалик катта савобга эга чиқамиз, - дея МИБ директори ўринбосари Содиқжон Бердиалиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
19:24 / 06.03.2025
МИБ ходимлари ҳам боди-камералардан фойдаланишни бошлайди
08:00 / 05.12.2024
321 млн сўмни талон-торож қилган МИБ ходими ушланди
13:29 / 30.11.2024
МИБ Суд ижрочилари халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик қилади
18:40 / 09.11.2024