Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Эрон жуда катта хато қилди» — Трамп АҚШ дрони уриб туширилганига кескин муносабат билдирди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат ҳарбий кучларига тегишли учувчисиз дроннинг уриб туширилганига муносабат билдирди.
«Эрон жуда катта хато қилди», деб ёзди Трамп твиттердаги саҳифасида.
Бугун Эрон ислом инқилоби корпуси соқчилари АҚШга тегишли разведка дронини уриб туширганини маълум қилганди. Кейинроқ АҚШ бу маълумотни тасдиқлади. Эрон томони уриб туширилган дроннинг модели RQ-4 Global Hawk эканини аниқлади.

Эрон АҚШга тегишли бўлган бу разведка дрони мамлакатнинг Ҳўрмузгоҳ вилояти ҳаво сарҳадларини бузиб ўтгани боис уриб туширилганини маълум қилди. АҚШ томон эса дрон халқаро ҳаво ҳудудида бўлганини айтмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Дональд Трамп АҚШ ҳарбийлари Сурияга ракета зарбаларини уюштиришидан аввал ҳам шунга ўхшаш твит ёзганди. Трамп одатда қандайдир кескин ҳаракатлар бошланишидан аввал твиттерда бунга шаъма қилувчи пост қолдириши боис юқоридаги твит Яқин Шарқдагиларни хавотирга солмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025