Спорт | 22:42 / 20.06.2019
11438
2 дақиқада ўқилади

Виталий Денисов «Рубин»га ўтганига изоҳ берди

Москванинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов Қозоннинг «Рубин» клубига ўтди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг 32 ёшли футболчиси бу воқеага изоҳ берди.

«Бу янги қадам, янги чорлов. Ҳозирча таассуротларим билан ўртоқлаша олмайман, ҳали бир нарса дейишга эрта.

Умид қиламанки, янги жамоага тезроқ мослашиб кетаман. Футболчилар ва мураббийлар билан тил топишиб кетишга ҳаракат қиламан. 

Рақобат – ҳар доим яхши. Ёшми, тажрибалими, бунинг аҳамияти йўқ. Кимнинг қайси нуқтада тўп тепишини бош мураббий ҳал қилади. Умид қиламанки, ўз тажрибам билан мураббийга ёрдам бераман ва жамоага фойда келтираман», - деди Денисов.

Виталий Денисов Тошкентда туғилган. «Пахтакор» клубида футбол билан шуғулланишни бошлаган. Кейинчалик ўқишни Москванинг «Академик» клубида давом эттирган. ЦСКА, «Спартак НН» ва «Днепр» клубларида ўйнаган. 2013 йилдан бери Москванинг «Локомотив» клуби шарафини ҳимоя қилган. У «темирйўлчилар» сафида жами 141та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урган ва 11та голга ҳаммуаллифлик қилган. Ўтган мавсумни у «Крилья Советов» клубида ижарада ўтказган.

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида 72та ўйинда 1та гол урган.

Мавзуга оид