Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХБ Самарқанд шаҳрида профилактика тадбирлари ўтказмоқда
Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида жами 1957та қоидабузарликлар аниқланиб тегишли тартибда расмийлаштирилган. Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, тезкор-профилактик тадбирлар ИИБ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ташкил этилган.
Қайд этилишича, 11-17 июнь кунлари ўтказилган мазкур тадбирлар самараси ўлароқ, шу муддат мобайнида Самарқанд шаҳри ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилмаган.
Шунга қарамай, тадбирлар давомида, 999та транспорт воситаси жарима майдонларига қўйилган. 1318та қўпол қоидабузарликлар, 15та маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш, 620та тегишли ҳужжатларсиз ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш, 186та светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш, 26та ЙПХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, 198та мажбурий суғурта полисисиз автомашина бошқариш, 14та давлат рақам белгисисиз автомашина бошқариш, 21та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатиш, 213та одам ташиш қоидасини бузиш, 664та бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025