Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ford Россиядаги заводларини сотувга қўйди
Ford автоконцерни ВЭБ олдидаги 39,5 миллиард рубллик қарзини тўлаб, Россиядаги заводларининг тўла ҳуқуқли эгасига айланганидан сўнг Всеволожск ва Набережние Челнидаги заводларини сотувга қўйди. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилди.
Ford Sollers Россиядаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида ВЭБдан 39,5 миллиард рубль кредит олганди. Аммо март ойида Ford Россияда енгил машиналар ишлаб чиқаришни тўхтатиш ҳамда Набережние Челни, Всеволожскдаги заводларини ва Елабугадаги двигатель ишлаб чиқариш заводини ёпиб, Россия енгил машиналар бозорини тарк этишга қарор қилди. Всеволожскдаги Ford заводи 20 июнда ўз ишини тўхтатди.
Sollers билан қўшма корхона устидан назорат эндиликда Россия компаниясига ўтади, қўшма корхонанинг ўзи 1 июлдан иш бошлайди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025