Мирзиёев электрэнергия нархини ошириш зарурлиги ҳақида гапирди
Ўзбекистонда электр энергияси нархларини либераллаштириш зарур. Бу соҳага хорижий инвесторларни жалб этиш учун нархларни кўтариш керак. Президент Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисида қилган маърузасида шу каби фикрларни билдирди, деб хабар қилади Kun.uz мухбири.
«Биз электр энергияси нархларини либераллаштиришимиз зарур. Биз жуда бой мамлакатмиз, аммо барча имкониятларимиздан тўғри фойдаланмаяпмиз. Кўплаб инвесторлар энергетика соҳасига маблағ киритишни хоҳламоқда, аммо уларни энергия нархи ҳам қизиқтирмоқда.
Биз нархларни оширмас эканмиз, тадбиркорлар бу соҳага сармоя киритмайди. Мураккаб бўлади. Бу кўплаб соҳаларга ўз таъсирини кўрсатади. Айниқса аҳолига қийин бўлади. Лекин биз шундай чораларни кўришга мажбурмиз», - дея таъкидлади Президент ўз нутқида.
Эслатиб ўтамиз, табиий газ ва электр энергияси нархлари жорий йил 1 июндан ошиши керак эди. Бироқ, кутилмаганда Молия вазирлиги нархлар оширилмаслиги ҳақида маълум қилди.
«Табиий газ ва электр энергияси нархлари ошади, лекин 1 июндан эмас. Биз вақтинча нархларни оширишни тўхтатдик», - деган эди Молия вазири.
Мавзуга оид
15:48 / 20.11.2024
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
12:40 / 19.11.2024
2025 йилда туман ва шаҳарлар бюджетлари 1,5 баробарга ошади
12:27 / 19.11.2024