Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон қозоқ бензинини импорт қилиши мумкин
Қозоғистон бензин маҳсулотини Ўзбекистонга экспорт қилиш учун барча шароитлар яратилди, мамлакатга импорт бензин кириб келиши эса келаси ҳафтадан бошланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Қанат Бозумбаев маълум қилди.
«Июндан буён бензин экспортини амалга ошириш учун барча шароитни яратдик, бу амалиёт келаси ҳафтадан бошланиши керак», — дейди вазир.
Қозоғистон бензинни ЕвроОсиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо бўлмаган давлат — Ўзбекистонга экспорт қилмоқчи. Таъкидланишича, қозоқ бензини Атирау нефтни қайта ишлаш заводидан экспорт қилиниши кутилмоқда.
Жорий йил апрелда Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан энергетика соҳасидаги ҳадли битимни имзолаганди. Унга мувофиқ, Ўзбекистонга нефтни қайта ишлаш заводлари учун хом нефть етказиб бериш, куз-қиш даврида Қозоғистон жанубини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси газ-транспорт тизимининг транзит салоҳиятини ўзаро ривожлантириш ва нефть-кимё лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича тажриба алмашишга имконият пайдо бўлади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025