Ўзбекистон | 12:20 / 21.06.2019
96424
1 дақиқада ўқилади

Президент Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши доирасида 80 млн доллар пора олингани ҳақида гапирди

Бугун, 21 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлиси вақтида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси коррупциялашгани тўғрисида ҳам гапирди.

«Мустақил бўлганимиздан бери нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларнинг 50 фоизи пора билан бўлиб келган.

Биргина Сурғил нефть-газ лойиҳаси (Сурғил конидаги Устюрт газ-кимё мажмуаси — таҳр.) бир амалдор 80 миллион доллар олган! 80 миллион-а! Халқни ким ўйлайди?», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент қайси амалдорни назарда тутгани маълум эмас.

Бундан аввалроқ президент прокуратура тизимидаги коррупция ҳақида гапирганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев

Мавзуга оид