Ўзбекистон | 23:24 / 21.06.2019
12948
1 дақиқада ўқилади

Сенатор Фаррух Дадаходжаев: “Қонунчиликда “қурол” ва “ўқ-дори” тушунчалари акс эттирилмагани тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда”

Олий Мажлис Сенатининг 20-ялпи мажлисида сенатор Фаррух Дадаходжаев “Қурол тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши аҳамияти ҳақида фикр билдирди.

“Қурол” ва “ўқ-дори” каби тушунчаларнинг қонунчиликда акс эттирилмаганлиги мавжуд турли қуролларга эга бўлиш, уларни олиб юриш ва сақлаш ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо беришда қийинчиликларни юзага келтирмоқда. Шунингдек, чет давлатлар ва республикамизда қуролнинг янги турлари ва уларнинг ўқ-дориларини кенг айланиши шароитларида амалдаги қонун ҳужжатларида тегишли юридик тушунчалар мезони, уларни муомалага киритиш асослари, тактик-техник хусусиятлари ҳамда ижтимоий хавфлилиги даражасига кўра чекловлар белгиланмаган”,- деди Дадаходжаев.

Сенатор юқорида қайд этилган ҳолатлар қурол муомаласи ва қуролга эга бўлган ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг фаолияти устидан самарали назорат ўрнатиш бўйича яхлит тизимни йўлга қўйишга тўсқинлик қилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид