Жамият | 18:03 / 22.06.2019
5011
1 дақиқада ўқилади

“Ўзтрансгаз” Фарғонада журналистлар учун пресс-тур ўтказди

20 июнь куни “Ўзтрансгаз” АЖ Фарғона вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалида “Куз-қиш мавсумига тайёргарлик. Газдан фойдаланишда хавфсизлик ва тежамкорлик омиллари” мавзуида  Пресс-тур ва Республика семинари ташкил этди. Анжуманда “Ўзтрасгаз” АЖ маъсул ходимлари, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Жамият тадбир давомида 2019-2020 йилларда куз-қишга тайёргарлик чора-тадбирлари, газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланиш борасида журналистларга ахборот бериб, Фарғона шаҳридаги аҳоли хонадонларида фойдаланилаётган тежамкор ускуналар ва иситиш тизимлари, шунингдек, замонавий газ ускуналаридан фойдаланаётган тадбиркорлар фаолияти билан таништирув ўтказди.

Пресс-тур сўнгида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда жамият мутасаддилари журналистлар ва  аҳоли вакиллари томонидан берилган мурожаатларга жавоб бердилар.   

Элмурод Эрматов, Фарғона
KUN.UZ мухбири

Элмурод Эрматов
Тайёрлаган Элмурод Эрматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид