Эрон ва АҚШ зиддияти. Ҳурмузда нима бўлмоқда?
АҚШ Президенти Дональд Трамп ўтган пайшанбада Эронга нисбатан ҳарбий ҳужумни маъқуллаган эди, деб хабар беради New York Times нашри. Бунга асосий сабаб учувчисиз бошқариладиган Америка ҳарбий дронининг Эрон томонидан уриб туширилиши бўлган.
Маълумотга кўра, АҚШ томонидан ҳарбий операция одамларга шикаст етказишдан сақланиш мақсадида қуёш кўтарилишидан олдин амалга оширилди. Шарқ вақти билан ҳисоблаганда эса бу тахминан кечки 9:00 га тўғри келади.
«Бироқ америкалик расмийлар ўша пайшанбада Трампнинг дрон уриб туширилиши билан боғлиқ ҳарбий таҳдидга нисбатан муносабати ёки режаси билан боғлиқ ҳеч қандай белги сезишмаганини айтишмоқда. Эронликлар АҚШ дрони америкаликларнинг ўзида эканлигини даъво қилаётган бир пайтда, Трамп «кутиб турсак, ҳаммасини кўрамиз» қабилида жавоб қайтарган. Шунингдек, у Эроннинг ҳужуми ўзи учун катта хато бўлганини ҳам таъкидлаган», — деб ёзилади мақолада.
Таъкидланишича, кечки соат 7:00лар атрофида ҳарбий ва дипломатик соҳа вакиллари қарши ҳужумга тайёргарликни бошлаб юборади ва операция старт олади.
«Биз Эронга муносиб жавоб бериш учун 3 тарафлама ҳаракатландик», — дея ёзади Трамп ўзининг твиттердаги саҳифасида жума куни эрталаб.
Бироқ кейинроқ, Дональд Трамп ҳужумни кечиктирди. Асосий сабаб сифатида эса Эроннинг «муносиб пропорционал» эмаслиги кўрсатилмоқда.
Охирги инқироз нега юзага келди?
АҚШ ва Эрон можаролари узоқ тарихга эга. Шундай бўлса-да, энг сўнгги низоларнинг газак олиши 13 июнь санаси билан боғлиқ. Шу куни Америка расмийлари Ҳурмуз бўғози яқинидаги нефть танкерларига ҳужум қилинишида Эронни айблаганди. Таъкидлаш жоизки, Ҳурмуз дунё нефтини ташувчи энг асосий майдон ҳисобланади.
Орадан бир кун ўтибоқ Пентагон ҳукумати Яқин Шарққа қўшимча минг нафар аскар юборди. Мақсад эса Эронни чеклаш ва хавфсизликни назорат қилишдан иборат бўлган.
Шу ҳафта бошида эса расмий Теҳрон тез кунларда 2015 йилги Эрон атом дастури тўғрисидаги халқаро келишувнинг энг муҳим пунктини бузмоқчи эканини маълум қилди. Ушбу келишувда давлатлар Эронга нисбатан иқтисодий санкцияларни камайтириши, ўз навбатида Эрон ҳам бунга кўмак бериши зарур эди. Бу Эроннинг уран билан боғлиқ фаолиятини чеклашдан иборат. Бироқ давлат тез кунларда ўзининг уран захираларини чеклаш тўғрисидаги қоидаларидан воз кечишини маълум қилган.
Нега Трамп жавоб ҳужумини тўхтатди?
Президентнинг айтишича, у одамларнинг ҳалокатига сабаб бўлмаслик учун ҳам бу ишни қилган. Агар қарши ҳужум уюштирилса, 150 одам ўлиши мумкин. Дрон билан солиштирганда бу анча катта зарар дегани.
Ҳаммаси қанчалик тез содир бўлди?
Администрация ходимининг айтишига қараганда, Трамп 10 дақиқанинг ичида барчасини тугатиш ҳақида кўрсатма берган. Бу пайтда ҳарбий самолётлар фазода, кемалар ўз жойида бўлса-да, бирорта ҳам бомба портлагани йўқ.
Бу воқеалар нимага таъсир ўтказади?
Жума кунидан бошлабоқ айрим халқаро линиялар Эрон ва Ҳормуз бўғози орқали ўтадиган парвозларини чеклаб қўйди. Теҳрон назоратидаги фазо ҳудуди, жумладан, Форс кўрфази ва Уммон кўрфазидан эса Америка самолётлари ўтиши тақиқланди.
Америка дрони уриб туширилиши билан қайта ишланмаган нефтнинг нархи ҳам халқаро стандартда 5.8 фоизга қимматлашди. Жума тонгида бир баррел нефть 64.80 долларга тенг келган. Яқин май ойидаги нархларнинг энг юқори кўртаскичида бир баррел 72 долларга баҳоланган эди.
Трамп Яқин Шарққа нечанчи маротаба ҳарбий ҳаракат уюштиряпти?
Бундан олдин ҳам Дональд Трамп Сурияга 2017 ва 2018 йилларда ҳукумат кимёвий қурол ишлатгани учун ҳужум қилган эди. Эрон операцияси эса учинчи бўлди.
Трампга уруш учун Конгресснинг рухсати шартми?
Гарчи айрим Конгресс аъзолари бунинг учун Конгресс розилигини олиш шартлигини талаб қилишган бўлса-да, аслида, бунга зарурат йўқ.
Конституцияда уруш ҳолатларида Конгресс қарори зарурлиги белгилаб қўйилган бўлишига қарамай ҳукумат ҳуқуқшунослари ҳимоя мақсадида ёки АҚШ учун фойдали ҳолатларда Президент уруш учун мустақил ўзи қарор қабул қила олиши мункинлиги тўғрисида баҳслашишмоқда.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024