Ким Чен Ин Трампдан «ажойиб» мактуб олди – ОАВ
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трампдан мактуб олди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Yonhap ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ким Чен Ин мактуб мазмуни билан танишиб чиққач, уни “ажойиб” деб атаган.
“Президент Трампнинг сиёсий мулоҳаза юритиш қобилияти ва жасурлигини юқори баҳолаб, Ким Чен Ин мактубнинг қизиқ мазмуни устида жиддий ўйлаб кўришини айтган”, дейилган хабарда. Бироқ мактубда нима ҳақида гапирилгани маълум қилинмаган.
Шу ой аввалроқ Трамп Ким Чен Индан мактуб олганини маълум қилганди. Оқ уй раҳбари мактубни “жуда илиқ” деб атаган ва у учун Шимолий Корея етакчисига миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
22:13 / 31.10.2024