Жаҳон | 08:26 / 23.06.2019
49584
2 дақиқада ўқилади

Марсда ҳаёт мавжудлиги аломатлари аниқланди

Фото: NASA, via Agence France-Presse — Getty Images

NASA космик агентлиги мутахассислари Curiosity марсоходидан олинган маълумотларни ўрганиб, Қизил сайёра атмосферасида катта ҳажмда метан гази борлигини аниқлашди. Бу эса узоқ сайёрада тирик жонзотлар бўлиши мумкинлигидан дарак беради, деб хабар берди The New York Times нашри.

Олимлар марсоходдан қўшимча маълумот олиш учун сўроқ юборишган. Улар ўз кузатувларини исботлаш учун янги тажрибалар ўтказишмоқчи. 

Олимларнинг таъкидлашича, аниқланган метан яқиндагина ҳосил бўлган, чунки Қуёш нури ва кимёвий реакциялар уни парчалайди. Тадқиқотчилар газ сайёра ичида миллионлаб йиллар сақлангани ва энди ёриқлар орқали чиқаётган бўлиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаган.

2013 йилда ҳам марсоход Марсда метан аниқлаган. Ушбу ҳафтада олинган кузатувлар эса аниқланган метан ҳажми 6 йил олдин қайд қилинган метанникидан 3 марта кўплигини кўрсатган.

Сайёрамизда метанни асосан тирик организмлар ҳосил қилади.

Март охирида Curiosity Марсдаги Гейл кратери ичида тирик организмлар яшаши учун зарур бўлган азот бирикмаларини топган. Уларнинг пайдо бўлишига астероидлар тушиши ва Қизил сайёра атмосферасида газсимон водород борлиги олиб келган бўлиши мумкин. 

Мавзуга оид