Спорт | 09:44 / 24.06.2019
2248
2 дақиқада ўқилади

Формула-1: Хэмилтон навбатдаги ғалабани қўлга киритиб, пешқадамлигини мустаҳкамлаб олди

Фото: Getty Images

“Формула-1” пойгасининг Франциядаги босқичи “Мерседес” жамоаси аъзоси, амалдаги чемпион Льюис Хэмилтоннинг навбатдаги ғалабаси билан якунланди.

34 ёшли пойгачи учун ушбу ғалаба фаолиятидаги 79- ва жорий мавсумдаги 6-ғалаба бўлди.

 “Ажойиб уик-энд! Мен пойгаларда анчадан бери иштирок этиб келаман, бироқ энг яхши бўлишга интилишим камаймаяпти. Франциядаги трасса мураккаб бўлиб, мен вазиятни тўлиқ назорат қилганимдан хурсандман. Буларнинг барчасига трассадаги ва жамоа базасидаги ажойиб ходимларимизсиз эриша олмасдим”, деб айтган чемпион.

Марра чизиғини иккинчи бўлиб Валттери Боттас, учинчи бўлиб Шарль Леклер кесиб ўтган. 

Хэмилтон пешқадамликни янада мустаҳкамлаб, очколари сонини 187 тага етказиб йўқди. Умумий ҳисобда 2-ўринни Хэмилтоннинг жамоадоши Валттери Боттас (151 очко), 3-ўринни “Феррари” аъзоси Себастян Феттел (111 очко) эгалламоқда. 

Пойганинг навбатдаги 9-босқичи Австрияда 28-30 июнь кунлари бўлиб ўтади.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид