Жаҳон | 09:10 / 25.06.2019
13266
1 дақиқада ўқилади

Трамп конгресс рухсатисиз ҳам Эронга қарши уруш бошлаши мумкинлигини айтди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс рухсатисиз ҳам Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ҳақидаги қарорни қабул қилишга етарлича ваколатларга эгалигини айтди.

У шу тариқа АҚШ конгресси қуйи палатаси спикери Нэнси Пелосининг баёнотига изоҳ берди. Пелосининг айтишича, Трамп конгресс рухсатисиз Эронга зарба бериш ҳақидаги қарорни қабул қила олмайди.
 
АҚШ президентининг таъкидлашича, унинг маъмурияти “нима қилаётганидан конгрессни доим воқиф қилиб туради”.

Трампнинг қўшимча қилишича, у Эронга зарба беришни маъқуллашга яқин турган, бироқ буни қилмасликка қарор қилган.

Мавзуга оид