Фан-техника | 22:05 / 26.06.2019
5748
1 дақиқада ўқилади

Apple ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришга эътибор қаратмоқда 

Фото: Regis Duvignau / Reuters

Apple корпорацияси ҳайдовчисиз бошқарув технологияли автомобиллар учун тизимлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Drive.ai стартапини сотиб олди. Бу ҳақда Axios агентлиги хабар берди.

Apple ушбу хабарни тасдиқлади, аммо келишув миқдорини маълум қилмади. Нашр журналистларининг тахминича, компания стартап учун 77 миллион доллардан камроқ пул тўлаган.

Drive.ai Стэнфорд университетининг машина бошқаруви бўйича мутахассислари томонидан ташкил этилган. Apple шунингдек, Drive.ai ҳайдовчисиз автомобилларини ва компаниянинг бошқа активларини ҳам сотиб олган.

Axios мазкур келишув Apple ҳайдовчисиз автомобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирганини тасдиқлайди деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид