Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польшада Ўзбекистон фуқароси икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган ЙТҲ содир этишда айбланмоқда
22 июнь куни Польшанинг Остров Мазовецки шаҳри яқинидаги автомобиль йўлида Ўзбекистон фуқаролари А.М. ва Ж.Ж. иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, унинг оқибатида икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Остров Мазовецки шаҳри полицияси ахборотига кўра, автомобиль ҳайдовчиси А.М.га нисбатан “икки кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш” айблови эълон қилиниб, уни судга қадар тергов изоляторига жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Йўловчи Ж.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатилиб, у гувоҳ сифатида сўроқ қилинган.
Қайд этилишича, элчихона вазиятни назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Польша ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Варшава шаҳридаги элчихонасига +48-22-894-62-30 (2) телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
15:14 / 01.05.2025
Польша Ўзбекистондан ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш имконини ўрганмоқда
16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024