Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 1 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ёқиб йўқ қилинди
1 тонна 27 килограмм 911 грамм. “26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш куни” муносабати билан шунча миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилган тадбирда ёқиб йўқ қилинди. Ушбу восита ва моддалар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларининг амалиётлари чоғида мусодара қилинган, деб хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбирда маълум қилинишича, ёқиб йўқ қилинган гиёҳвандлик воситаларининг 7 кг 757 грами героин, 195 кг.дан ортиғи опий, 550 кг.дан ортиғи марихуана, 56 кг.дан ортиғи гашишдир. Шунингдек, синтетик наркотик воситалари, турли хил, жумладан Трамадол ва Лирика каби психотроп ҳамда психофаол моддалар ҳам ёқиб юборилди.

2018 йил мобайнида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 4779та жиноят фош этилган. Ноқонуний айланишда бўлган жами 1 тонна 172 кг.дан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинган.
Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтган 2018 йил мобайнида 4530та наркожиноят аниқланиб, 1 тонна 46 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинган. ДХХ 170,8 кг, ДХХ Чегара қўшинлари салкам 38 кг, Давлат божхона қўмитаси 46,6 кг наркотик, 2278 дона психотроп таблеткалар ҳамда 822,3 грам прекурсорлар мусодара қилган.




Мавзуга оид
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
20:32 / 18.05.2025