Жаҳон | 17:31 / 27.06.2019
10877
1 дақиқада ўқилади

Макрон Трампни Эронга қарши санкциялардан қисман воз кечишга кўндирмоқчи

Фото: EPA

Франция президенти Эммануэль Макрон Осакадаги G20 саммитида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўладиган учрашувида уни Эронга қарши айрим санкциявий чоралардан воз кечишга кўндирмоқчи. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

"Мен Трампни унинг манфаатлари учун музокаралар жараёнини қайтадан бошлаш ва айрим санкциялардан воз кечишга кўндирмоқчиман", - деди у журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги Эрон ядровий дастурини муҳокама қилиш учун бир неча ой талаб қилиниши мумкин.  

Сешанба куни Макрон Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали мулоқот қилди. Улар ўзаро мулоқот чоғида минтақадаги хавфли вазиятни юмшатиш масаласини муҳокама қилган.

Мавзуга оид