Жаҳон | 10:11 / 29.06.2019
8553
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Мадуронинг ўғлига қарши санкциялар жорий қилди

Фото: Getty Images

АҚШ Венесуэла миллий таъсис йиғини аъзоси, президент Николас Мадуронинг ўғли Николас Эрнесто Мадуро Геррани санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги хабар қилди.  

“Мадуро Герра ташвиқот учун саъй-ҳаракатлар амалга оширган ва цензура қўллаган, Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес билан бирга конлардан даромад олган. Жорий йил бошида Мадуро Герра мамлакатга гуманитар ёрдам етказилишини Венесуэладаги демократияга путур етказиш деб таърифлаб, Венесуэла миллий қуролли кучларига уни рад этиши учун босим ўтказган”, дейилган хабарда.

АҚШ молия вазирлигининг таъкидлашича, Мадуронинг ўғли конларни ўзлаштиришдан ноқонуний даромад олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид