Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Локомотив» Бабаяннинг илк ўйинида ғалаба қозонди
Суперлигада 13-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Локомотив» ўз майдонида «Сўғдиёна»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳар иккала гол беллашувнинг сўнгги дақиқаларида Сардор Мирзаев ва Жамшид Искандеров томонидан урилди. Қайд қилиш жоизки, бу «Локомотив»нинг янги бош мураббий Самвел Бабаян қўл остидаги илк ўйини эди.
Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 27 очко билан 2-ўринда, «Сўғдиёна» эса 17 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Суперлига, 13-тур
29 июнь, Тошкент
ЛОКОМОТИВ (Тошкент) – СЎҒДИЁНА (Жиззах) 2:0
Голлар: Сардор Мирзаев (88), Жамшид Искандеров (90)
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов
Қанотларда: Абдухамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов
ЛОКОМОТИВ: Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмаилов, Азиз Ҳайдаров (Игорь Йелич 67), Жамшид Искандеров, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич (Диёр Туропов 76), Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Арслонмурот Аманов, Владислав Фомин (Сардор Мирзаев 46)
СЎҒДИЁНА: Милан Митрович, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов, Шохруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Достон Тошматов (Иззатулла Абдуллаев 33), Шерзод Шакиров, Никола Милинкович, Шахбоз Жўрабеков
Огоҳлантиришлар: Искандар Шайқулов (31), Шохруз Норхонов (90+1)
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024