Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Иркутскдаги сув тошқинларида Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланмаганлигини билдирди
Иркутск вилояти ҳудудида қатор аҳоли пунктлари, турар жой ва инфратузилмадаги сув тошқини муносабати билан “фавқулодда ҳолат” режими жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Сибир федерал округи (Бурят Республикаси, Иркутск вилояти, Ҳакас Республикаси, Красноярск ўлкаси, Кемерово вилояти, Новосибирск вилояти, Олтой Республикаси, Олтой ўлкаси, Омск вилояти, Томск вилояти, Тува Республикаси, Забайкале ўлкаси) ҳудудида бўлиб турган фуқароларимиз зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консулхонасига + 7 (383) 246-04-85; 246-04-63, 246-04-64; 246-04-84 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
15:16 / 10.05.2025
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025