Ўзбекистон | 18:00 / 29.06.2019
88167
2 дақиқада ўқилади

Учта вилоятда ИИБ бошлиғи ўзгарди - вазирнинг икки собиқ ўринбосари вилоятда ишлайди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказий аппарати ва ҳудудий тизимларида янги тайинловлар амалга оширилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, Ички ишлар вазирининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал-майор Даврон Абитович Назармуҳамедов Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. У бу лавозимда Шавкат Наврўзович Раҳмонов ўрнини эгаллади.

Даврон Назармуҳамедов

2017 йилдан буён Хоразм вилояти ИИБ раҳбари бўлиб келган полковник Шавкат Раҳмонов эса Самарқанд вилоятига «бош милиционер» бўлган. Шу вақтгача Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлган полковник Азиз Тошпўлатов Хоразмга «бош милиционер» бўлиб ўтган Даврон Назармуҳамедов ўрнига Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

Шавкат Раҳмонов

Ички ишлар вазирининг яна бир собиқ ўринбосари, полковник Шавкат Тоҳирович Мавлонов Сирдарё вилояти Ички ишлар бошлиғи лавозимига тайинланган. У бу лавозимда 2018 йил декабридан буён ишлаб келган полковник Илҳом Мадиярович Қутлимуратов ўрнини эгаллади.

Шавкат Мавлонов

Айни вақтда Илҳом Қутлимуратов қайси лавозимга ўтгани маълум эмас. Шунингдек, Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, Тергов департаментининг собиқ бошлиғи Акрамхон Бобохоновнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Бобохоновнинг ўрнини шу вақтга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётган полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев эгаллаган

Мавзуга оид