Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Трамп Шимолий Корея ҳудудига қадам қўйган илк америкалик президент бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Кореяга ташрифи доирасида 30 июнь куни Корея яриморолидаги демилитаризация қилинган ҳудудида КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашди. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
«Сени яна кўриб турганимдан хурсандман», - деган Трамп Ким Чен Инга учрашув бошида. Учрашув қуруқ қўл сиқишлар ҳамда қисқа мулоқот тарзида кечиши аввалдан маълум эди.
Икки давлат раҳбари бир-бирининг қўлини сиқиб кўришган, шундан сўнг Ким Чен Ин Дональд Трампни Шимолий Корея ҳудудига таклиф этган. Америкаликлар президенти унинг таклифига розилик билдирган. У бир неча сонияга демаркация чизиғидан ўтган ва Шимолий Корея ҳудудида бўлган. У журналистлар билан мулоқот вақтида чегарадан рамзий равишда ўтиши «ўзи учун шараф» эканини айтган.
US President Donald Trump and North Korean leader Kim Jong Un have shaken hands at the demilitarized zone (DMZ), before both leaders stepped into North Korea https://t.co/nQM59lEuEv pic.twitter.com/n7Z6V8mNIU
— CNN (@CNN) 30 июня 2019 г.
Шу тариқа, Трамп КХДР ҳудудига қадам қўйган АҚШ тарихидаги илк президентга айланди.

«Президент Трамп демаркация чизиғидан ўтди ва бу ишни қилган, бизнинг ҳудудга кирган АҚШнинг илк президентига айланди. Бу унинг келажакда муносабатларни яхшилаш ниятида эканини англатади», деган Ким Чен Ин.
Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учинчи марта олий даражадаги музокаралар ўтказмоқда. Бу икки сиёсатчининг илк учрашуви 2018 йил июнида Сингапурдаги Америка-Корея саммити доирасида кечганди. 2019 йил февралида Трамп ва Ин Вьетнамнинг Ханой шаҳрида ҳам учрашишди. Икки учрашув ҳам Шимолий Кореяни ядро қуролидан холи қилиш масаласига бағишланганди. Бу учрашувлар самара бермаганди.
Мавзуга оид
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025
Ким Чен Ин раҳбарлиги остида ҳарбий ўқув машғулотлар ўтказилди
22:44 / 04.05.2025