Ўзбекистонда йил бошидан буён биринчи марта дефляция қайд этилди
2019 йилнинг июнь ойида истеъмол бозорида умумий нархлар даражасининг пасайиши кузатилиб, ой давомидаги дефляция кўрсаткичи 0,5%ни ташкил қилди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Умумий ҳисобда, 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи 5,6%га қимматлашди. 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан республика истеъмол секторидаги ўртача нархлар 13,6%га ошди
Йирик гуруҳлар бўйича нарх ўзгаришларига нисбатан, 2019 йилнинг июнь ойи натижаларига кўра товарлар 0,8%га, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,8%га пасайди. Ноозиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 0,6%, хизматлар эса 0,7%га қимматлашди.
Умумий ҳисобда, 2019 йилнинг январь-июнь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари 5,9%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 5,2%, хизматлар 5,3%га қимматлашди.
Йил давомида (2019 йил июнь ойи 2018 йилнинг июнь ойига нисбатан) озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 16,3%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 10,9%, хизматлар 12,9%га кўтарилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларидан нархларнинг ўсиши борасидаги етакчилик жорий ой давомида алкоголсиз ичимликлар ва гўшт маҳсулотлари (нархлар мос равишда 1,4% ва 0,8%), шунингдек спиртли ичимликлар ва умумий овқатланиш (0,7%) гуруҳига тегишли бўлди.
Ой давомида кўпроқ даражада помидор (57,2%) ва бодринг (52,1%) маҳсулотлари нархлари пасайди. Кейинги ўринларда карам (36,3%га), тарвуз (22,1%га) ва қовун (10,7%га) қайд этилган. Шу билан бир қаторда, пиёз (31,1%га), цитрус мевалар (1,4%га), лавлаги (0,1%га) нархларининг ўсиши кузатилди.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024