Жамият | 14:58 / 01.07.2019
38250
2 дақиқада ўқилади

Петербург яқинидаги дўконда ўзбекистонлик мигрант пичоқланди

Фото: Видеодан кадр

Санкт-Петербургда кекса ёшдаги мигрантга ёш йигитнинг пичоқ билан тажовуз қилгани видеога тушиб қолди.

28 июнь куни кечқурун ёш йигит Ленинград областининг Лесколово қишлоғидаги озиқ-овқат дўконида ўзбекистонлик эркакка пичоқ билан ҳужум қилди, дея хабар беради 47news.

Маълум бўлишича, эркаклар ўртасидаги зиддият кўчада бошланган, кекса ёшли мигрант мопедда кетаётган йигитни койиган. Ёш йигит бундан дарғазаб бўлиб, мигрантнинг ортидан дўконга кирган ва унга ҳужум қилган.

Муштлашув давомида ҳужум қилган шахс пичоқ чиқарган ҳамда кекса ёшли ўзбекистонликка уч марта зарба берган. Кадрларда можародан сўнг дўконда қон излари кўплигини кўриш мумкин.

Жабрланувчи касалхонага ётқизилган, аммо у вафот этди.

Ҳужум қилган шахс скутерда камералар объективига тушиб қолди. У полиция томонидан қидирилмоқда.

Тергов қўмитасининг Ленинград области бўйича бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш очилди. Гумонланувчининг шахси аниқланган.

Мавзуга оид