Жаҳон | 22:11 / 01.07.2019
7439
1 дақиқада ўқилади
Украина бош прокуратураси «ЛХР» раҳбарига қарши айбловларни илгари сурди
“ЛХР” раҳбари Леонид Пасечникка нисбатан конституцион тузумга тажовуз қилиш ва ҳокимиятни эгаллаш айбловлари илгари сурилди. Бу ҳақда Украина бош прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, илгари ҳам судга Пасечникка нисбатан ушбу моддалар бўйича сиртдан айблов акти топширилган. Аммо ўшанда у “ЛХР” давлат хавфсизлиги вазири сифатида тилга олинган.
Пасечник 1993 йилдан бошлаб Украина хавфсизлик хизматининг Луганск вилояти бошқармасида ишлаган. 2014 йилдан эса “ЛХР” айирмачилари сафида бўлган. 2014 йил октябрда “ЛХР” давлат хавфсизлиги вазири этиб тайинланган. 2018 йил ноябрда “ЛХР” раҳбарлиги сайловида ғалаба қозонган.
Мавзуга оид
14:01 / 20.02.2024
Россия Мудофаа вазирлиги: «ЛХР» раҳбари 2023 йил декабрида заҳарланган
13:45 / 09.01.2024
Россия ҳарбий самолётидан «ЛХР»даги Рубежноега авиабомба тушиб кетди
08:42 / 09.11.2023
Луҳанскда «ЛХР милицияси» собиқ бошлиғи портлатиб юборилди
16:50 / 30.10.2023