Фан-техника | 16:20 / 02.07.2019
40818
12 дақиқада ўқилади

Июнь ойининг энг зўр смартфонлари рейтинги

Ўтган ойда CC сериясининг илк қалдирғочи Xiaomi CC9, экран тирқишига эга Samsung Galaxy M40, шунингдек, OPPO'дан дунёда биринчи экран ости камерали смартфонлари харидорлар эътиборига ҳавола этилди.

Xiaomi Mi CC9

Xiaomi компанияси CC9 яратилгани ҳақида эълон қилди — компаниянинг ёш аудиторияга мослаштирилган смартфонлар янги сериясидаги биринчи модель. Ушбу қурилма Mi 9 флагманини эслатиб юборади. Унинг кўриниши металл ва шиша қоришмаси асосида жилоланиб турадиган қилиб яратилган.

Смартфоннинг асосий ўзига хослиги — унинг камералари. Xiaomi Mi CC9'да улар 4та: 32 Мp селфи-модуль ва 48, 16 ва 12 Mp датчикларга эга уч камерали асосий модуль. Ускунанинг олд панелида бармоқ сканери мавжуд бўлган 6,2-дюймли FHD+ экран жойлаштирилган. Ички тузилмаси — Snapdragon 730 процессори, 8 GB'гача оператив ва 256 GB'гача ички хотирага эга бўлади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,2 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 730.
  • Хотира: 4GB дан 8 GBгача тезкор, 64дан 256 GB доимий хотира.
  • Камера: асосий — 48 + 16 + 12 Мp, фронтал — 32 Мp.
  • Аккумулятор: 4 000 mА·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie (MIUI 10).

Xiaomi Mi CC9 корпуси ранги, нарх ва бошқа хусусиятлари ҳақидаги қўшимча маълумотлар CC сериясининг бугун, 2 июль куни бўлиб ўтадиган тақдимотида ойдинлашади.

Samsung Galaxy M40

Samsung тақдим этган янги Galaxy M40 смартфони экранида камера тирқишига флагман хоҳлаган, аммо унга ортиқча пул сарфлашни истамаётган қизиқувчиларни ўзига жалб қилади. Galaxy M40 экрани ҳажми 6,3-дюйм ва у Full HD+'ни қўллаб қувватлайдиган IPS-дисплейдир. Унинг чап бурчагида 16-мегапикселли селфи-камеранинг юмалоқ тирқиши мавжуд.

Смартфонни рамкасиз деб атаса ҳам бўлади: экран ускуна олд томонининг 91,8 фоизини банд қилган. Бундан ташқари, Screen Sound технологияси ёрдамида Galaxy M40 дисплей вибрацияси орқали ҳамсуҳбатнинг овозини ёқиши мумкин.

Смартфоннинг ички қисмида саккиз ядроли Snapdragon 675 процессор, 6 GB оператив хотира ва маълумотларни сақлашга мўлжалланган 128 GB сиғим мавжуд, уни флешкардлар орқали 512 GB'гача кенгайтириш мумкин. Орқа томони — 32, 8 ва 5 Мp сезиш қобилиятига эга 3 асосий камера, шунингдек, бармоқ изи сканери. Аккумулятор сиғими 3 500 mА∙s'ни ташкил этади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,3 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 675.
  • Хотира: 4/6 GB тезкор, 64/128 GB доимий.
  • Камера: асосий — 32 + 8 + 5 Мp, фронтал — 16 Мp.
  • Аккумулятор: 3 500 mA·s
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie (One UI).

Ҳозирча смартфон фақатгина Ҳиндистонда сотувда. Унинг нархи 290 долларни ташкил этмоқда — айни вақтда экрани камерали тирқишга эга энг арзон смартфон бўлиб турибди.

Doogee S90 Pro 

Doogee компанияси S90 Pro борасида анонсларни тақдим этди — S90 модулидаги смартфоннинг янада кучлироқ версияси. У телефон-трансформердир, яъни қўшимча модуллар ёрдамида уни портатив ўйин қурилмаси, рация, пауэрбанк ва ҳаттоки тунги кузатув ускунасига айлантириш мумкин. Pro-версия олдингисидан ўзининг кучлироқ процессори, тез қувват олиш функцияси ва 5G модули билан фарқ қилади. Бундан ташқари, янги киритилган майда буйруқлар ҳам мавжуд. Тасвирга олиш модуллари ички магнитлар ёрдамида ускунага маҳкамланади.

Смартфон 6,18-дюмли Full HD+ дисплей билан таъминланган. Фронтал камера ва овоз кучайтиргич экраннинг юқори қисмидаги тирқишга жойлаштирилган. Корпус IP68 стандартига мувофиқ сув ва ҳаводан ҳимояланган. Смартфон қирралари зарбага чидамли қилиб ишланган, ерга тушганда синмайди, деб таъкидланади.

Ички жойлашув — MediaTek Helio P70 процессори, 6 GB оператив ва 256 GB ички хотира, шунингдек аккумулятор 5 050 mA·s сиғимли. Ускуна ички хотира ҳажмини micro-SD форматидаги карта орқали 256 GB'гача кенгайтириш имконини бера олади. Умуман олганда, смартфон экстремаллар ва саёҳатчиларни қизиқтира олади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,18 дюм, 2 246 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: MediaTek Helio P70.
  • Хотира: 8 GB тезкор, 256 GB ички.
  • Камера: асосий — 48 + 48 Mp, фронтал — 16 Мp.
  • Аккумулятор: 5 050 mА·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie.

Янгиликнинг нархи ва савдолар бошланиши куни ҳақида компания кейинроқ хабар қилиши айтилган.

Blackview BV9700 Pro

Экстремаллар, спортчи ва туристлар учун яна бир смартфон бу сафар Blackview компанияси томонидан тақдим этилди. Унинг сув ва зарбага чидамли корпуси MIL-STD-810G ҳарбий стандартларга мувофиқ сертификатлаштирилган ва гаджетдан жуда паст ва юқори ҳароратли шароитларда ҳам бирдай фойдаланиш имконини беради.

Ускуна экрани 5,84-дюмли, FHD+ IPS, 16-мегапикселли камера учун кесимга эга. Орқа панели — 16 ва 8 Mp сезиш қобилиятига эга иккиталик камера.

Смартфоннинг ички тузилиши — MediaTek Helio P70 процессори, 6 GB оператив хотира ва 128 GB ички сиғим. Ускуна 4 380 mA·s аккумуляторга эга, симсиз қувватлантириш тизими мавжуд ва хотира ҳажмини флешкард орқали 256 GB’гача ошира олади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 5,84 дюм, 2 280 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: MediaTek Helio P70.
  • Хотира: 6 GB тезкор, 128 GB доимий.
  • Камера: асосий — 16 + 8 Mp, фронтал — 16 Mp.
  • Аккумулятор: 4 380 mA·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie.

Huawei Nova 5 Pro

Huawei компанияси Nova 5 Pro'ни тақдим этди — ушбу смартфонда бармоқ изи датчикларига эга ички экран ва томчи шаклидаги кесимда селфи-камера мавжуд.

Ускунанинг OLED-матрицали FHD+ экрани 6,39 дюм, 32 Mp селфи-камера учун кесимга эга. Экран тебранишлар частотасини мослаштириш учун DC Dimming ички функция билан таъминланган.

Nova 5 Pro'нинг орқа панелида 4 модулли камера ўрнатилган: 48 Mp асосий,16 Mp катта бурчакли ва макротасвирлар ва кенглик тиниқлигини аниқловчи 2 Mp'ли икки сенсор .

Смартфоннинг«юраги» бўлиб Kirin 980 процессори хизмат қилади. Бундан ташқари, Nova 5 Pro 8 GB оператив ва 128 ёки 256 GB доимий хотирага эга бўлади.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,39 дюм, 2 340 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Kirin 980.
  • Хотира: 8 GB тезкор, 128/256 GB доимий.
  • Камера: асосий — 48 + 16 + 2 + 2 Mp, фронтал — 32 Mp.
  • Аккумулятор: 3 500 mA·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie (EMUI 9.1).

8 GB оператив ва 128 GB доимий хотирага эга Huawei Nova 5 Pro'нинг нархи 2 999 юань (≈ 435 АҚШ доллари). Pro-версиядан ташқари, смартфон Nova 5 и Nova 5i дизайни ўхшаш модификацияларга эга, аммо уларда ички тузилма нисбатан бироз кучсиз.

Ulefone Power 6

Барча замонавий смартфонларнинг асосий муаммоси — энергия сарфи катталигидадир. Ҳозирги кундаги ҳар қандай гаджетнинг бир марта қувват тўлдириши ўртача фаолликдаги фойдаланиш давомида бир кундан ортиқ хизмат қилмайди. Ulefone ишлаб чиқарувчилари бу муаммони ҳал қилишга уринишди ва Power 6'ни тақдим қилишди — ҳамёнбоп, лекин 6 350 mA·s узоқ муддатли аккумулятор ва MediaTek Helio P35 қувват тежовчи процессорга эга смартфон. Ускуна тўлдирилган бир қувват билан 4 кун ишлай олади.

Смартфон бошқа жиҳатлари билан ҳайратга солмайди. Бюджет типидаги ички тузилма: катта эътибор берилмаган процессор, 4 GB оператив ва 64 GB ички сиғим. 256 GB’гача ҳажмдаги SD-картани қўллаб-қувватлайди. Ускуна корпуси юпқа ва 6,3-дюмли экран, юз сканери орқали хавфсизлик тизимига эга 16 Mp селфи-камера ва 16 ва 2 Mp сенсорли асосий камералар. Бармоқ изи сканери датчиклари ҳам мавжуд. Яна бир кичик афзаллиги — смартфон бевосита тўловлар учун NFC модули билан жиҳозланган.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,3 дюм, 2 330 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: MediaTek Helio P35.
  • Хотира: 4 GB тезкор, 64 GB доимий.
  • Камера: асосий — 16 + 2 Mp, фронтал — 16 Mp.
  • Аккумулятор: 6 350 mA·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie.

Ulefone Power 6 нархи 199 АҚШ доллари этиб белгиланган.

HTC U19e

HTC компаниясининг янги смартфони 6-дюмли AMOLED ҳеч қандай кесим ва тирқишларсиз 2 160 × 1 080 пиксел ҳажмдаги экран билан таъминланган, HDR10'ни қўллаб-қувватлайди ва Corning Gorilla Glass ҳимоя шишасига эга. Смартфон яримшаффоф орқа панел билан жиҳозланган бўлиб, у орқали ички тузилмаларни кўриш мумкн.

HTC U19e саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 710 чипига, 6 GB оператив ва 128 GB ички хотирага эга. SD-карта орқали уни яна кенгайтириш мумкин. 20 ва 12 Mp'ли икки карра яқинлаштирувчи ва 4К-тасвирли асосий камера жойлаштирилган. Селфи-камера фойдаланувчи кўз қорачиғи ва юзини таний оладиган иккилик 24 ва 2 Mp модулда.

Бундан ташқари, HTC U19e смартфонида BoomSound Hi-Fi кучли стереодинамикалари, Bluetooth 5.0 ва NFC модуллари ўрнатилган.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6 дюм, 2 160 × 1 080 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 710.
  • Хотира: 6 GB оператив, 128 GB доимий.
  • Камера: асосий — 20 + 12 Mp, фронтал — 24 + 2 Mp.
  • Аккумулятор: 3 930 mA·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie (HTC Sense).

Янги смартфоннинг баҳоси қарийб 490 АҚШ долларига тенг.

LG W30 PRO

LG компанияси W Series деб номланган смартфонлар серияси анонсини тақдим этди — батарейка сиғими ва томчи кўринишидаги кесими билан фарқ қилади. Сериянинг катта модули LG W30 PRO саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 632 процессори ва 6,21-дюмли HD+ дисплейи ва қўллаб-қувватлаши билан эътиборни тортади. Stereo Pulse Sound технологияси орқали смартфоннинг бутун юзаси резонансли карнай учун радиатор сифатида ишлатилади.

LG W30 PRO орқа панелида 13, 8 ва 5 Mp датчикли 3тали асосий, олд томонда 16 Mp модулли шаклан томчини эслатувчи фронтал камера жой олган. Ускуна 4 GB оператив ва 64 GB ички хотирага ва microSD орқали сиғимни кенгайтириш хусусиятига эга. Олд панелда бармоқ изи сканери мавжуд.

Техник тавсиф

  • Дисплей: 6,21 дюм, 1 520 × 720 пиксел.
  • Процессор: Snapdragon 632.
  • Хотира: 4 GB тезкор, 64 GB доимий.
  • Камера: асосий — 13 + 8 + 5 Mp, фронтал — 16 Mp.
  • Аккумулятор: 4 000 mA·s.
  • Операцион тизим: Android 9.0 Pie.
  • LG W30 PRO нархлари борасида ҳозирча маълум қилинмаган.

Экран ости камерали OPPO

Ва ниҳоят буни уддалашди. Экрандаги камера кесимлари ва тирқишларини ёқтирмайдиганлар учун OPPO компанияси махсус смартфон тақдим этди — энди фронтал камера шундоққина смартфон экрани остида жойлашади. Бундан кейин фильмлар ёки фотосуратлар томошасига ҳеч нарса халақит қилмайди: OPPO дисплейни бутунлай рамкасиз ишлаб чиқиш йўлини ўйлаб топди.

Экраности фронтал камераси (USC) дисплей прототипига жипслаштирилган. Ушбу технология бир вақтнинг ўзида экранда маълумотларни акс эттириш ва камерадан фойдаланиш имконини беради: суратга олиш, юзни таниш орқали экранни қулфлаш, видео-қўнғироқлар амалга ошириш. Экраннинг селфи-модул ўрнатилган қисми дисплейнинг қолган жойлари билан бир хил ишлайди, бироқ камера ишга тушган вақтда ёруғликни тутиш учун шаффоф ҳолатга келади.

OPPO прототипининг техник тавсифлари ҳали номаълум ва компания USC технологияли ушбу серияни қачон оммага тақдим қилиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Мавзуга оид