Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шри-Ланка полицияси бошлиғи терактларнинг олдини олмаганлиги учун ҳибсга олинди
Шри-Ланка полицияси бош инспектори Пужитх Жаясундар ва мудофаа вазирлигининг собиқ котиби шу йилнинг апрелида терактлар содир этилишига олиб келган хатолари учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Даппул де Ливерга таяниб Channel News Asia хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, полиция ва мудофаа вазирлиги вакилларининг лоқайдликлари "халқаро ҳуқуқда инсониятга қарши жиноят деб аталувчи даражага" етган.
Бош прокурор шунингдек яна тўққиз нафар юқори лавозимдаги полиция ходимлари ўз вазифаларига масъулиятсизлик билан ёндашганликда гумон қилинаётганини айтган.
Шри-Ланкада 21 апрель куни бир нечта христианлик ибодатхоналари ва меҳмонхонада портлашлар юз берган, оқибатда 258 киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти
15:08 / 11.05.2025
Шри-Ланкада автобус жарликка қулаши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди
18:35 / 09.05.2025
Шри-Ланкада вертолёт қулаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди
10:40 / 05.05.2025