Ўзбекистон | 15:38 / 02.07.2019
24033
12 дақиқада ўқилади

Таниқли заргар Аҳмад Алиев ишини кассация инстанциясида кўриш бошланди

Фото: Wikimapia

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида таниқли заргар Аҳмад Алиев ишини кассация инстанциясида кўриш жараёни бошланди. Бу ҳақда Kun.uz’га Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати вакили Азиз Обидов хабар қилди.

Аҳмад Алиев (1967 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати – озарбойжон, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус) жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2009 йил 4 майдаги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми, 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 3-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-1-моддаси (давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 57 (енгилроқ жазо тайинлаш), 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддалари тартибида 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 12 520 000 сўм жарима жазоси тайинланган. Жарима жазоси 2009 йил 25 июлда тўлиқ тўланиб, 2 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан 2011 йил 14 майда озод бўлган. 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукмига кўра, А. Алиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 

110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “в” банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 3-қисми, 25-модда (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 2-қисми “в”, “г” бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) 2-қисми, 241-модддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 1-қисми, 242-моддаси (жиноятни ҳисобга олишдан қасддан яшириш) 2-қисми, 245-моддаси (шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари, 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди кассация инстанциясининг 2015 йил 31 декабрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 2017 йил 7 сентябрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукми ҳамда шу суд кассация инстанциясининг 2015 йил 31 декабрдаги ажрими ўзгартирилиб, А. Алиевнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-модда (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 2-қисми “в”, “г” бандлари, 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми “а”, “в” бандлари, 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) 2-қисми, 241-модддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 1-қисми, 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) 2-қисми билан эълон қилинган айбловлар чиқариб ташланган. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “в” банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 3-қисми, 245-моддаси (шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари, 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 2-қисми билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 13 июлдаги қарорига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукми, шу суд кассация инстанциясининг 2015 йил 31 декабрдаги ажрими, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 2017 йил 7 сентябрдаги ажрими ўзгартирилиб, А. Алиевнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 245-моддаси (шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш) 2-қисми “б”, “в” бандлари чиқариб ташланиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми “в” банди, 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 3-қисм билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси (қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) 2-қисми билан тайинланган жазо 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига келтирилган, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан 6 йил 5 ой 16 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 18 февралдаги ҳукмига кўра, А. Алиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан 

талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 3-қисми “а”, “б” бандлари, 178-моддаси (чет эл валютасини яшириш) 3-қисми, 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми 

“а”, “б” бандлари, 228-1-моддаси (давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) 2-қисми, 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45 (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш), 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 23 ноябрдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2013 йил 18 февралдаги ҳукми ўзгартирилиб, ҳукмнинг А. Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-моддаси (суд ҳужжатини ижро этмаслик) 2-қисми ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) 3-қисми “а”, “б” бандлари айблаш ҳамда шу моддалар билан жазо тайинлаш қисмни Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-қисмига асосан унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли бекор қилиниб, реабилитация қилинган.

Ҳукмнинг А. Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 3-қисми билан айблаш қисми қонунга мувофиқлаштирилиб, унинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисмига қайта квалификация қилиниб, шу модда билан унга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. 

Ҳукмнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 45-моддасини (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўллаш қисми чиқариб ташланган. 

Ҳукмнинг А. Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “а”, “в” бандлари, 178-моддаси (чет эл валютасини яшириш) 3-қисми, 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 2-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) 3-қисми, 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2- қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 228-1-моддаси (давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 3-қисми, 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилган.

Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш), 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 8-қисми тартибида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2012 йил 9 августдаги ҳукми билан тайинланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2018 йил 13 июлдаги қарорига кўра ўзгартирилган жазонинг ўталмай қолган қисми қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 12 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 2019 йил 2 майдаги ажримига кўра, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди кассация инстанциясининг 2018 йил 23 ноябрда А. Алиевга нисбатан чиқарган ажрими бекор қилиниб, жиноят иши янгидан кассация инстанциясида кўриш учун юборилган.

Ушбу жиноят иши, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судига 2019 йил 31 май куни келиб тушган.

Мазкур жиноят ишини кассация инстанциясида кўриш 2019 йил 14 июнь куни бошланиб, ҳозирда кассация инстанциясида мазмунан кўрилмоқда. 

Ушбу жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси 2019 йил 3 июль кунига режалаштирилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид