Ўзбекистон | 23:06 / 03.07.2019
46184
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари лавозимини тарк этди

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонова лавозимини тарк этди. 

Ҳозирча унинг лавозимини тарк этиш сабаблари аниқ эмас.

Қайд этиш жоизки, Сурайё Раҳмонова Отабек Муродов бош прокурорлиги даврида Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари сифатида прокуратура органларининг шаффоф ва очиқлигига, оммавий ахборот воситалари билан яқиндан мулоқотига сезиларли ҳисса қўшганди. Раҳмонова матбуот хизмати раҳбари сифатида прокуратура фаолияти билан боғлиқ ҳар бир воқеага тезкорлик билан муносабат билдира олиши билан бошқа айрим давлат идоралари матбуот хизматлари вакилларидан ажралиб турди.

Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродов июнь ойи охирларида бош прокурор лавозимидан озод қилинган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сенатнинг 20-ялпи мажлисидаги чиқишида Отабек Муродовга нисбатан жиноий иш очилганини маълум қилганди.

Мавзуга оид