Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эркинжон Турдимов: «Ноқонуний уй қуриб, «шохим бор» деб юрганларнинг ҳам уйлари бузилади»
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 2022 йили Самарқанд шаҳрида ташкиллаштириладиган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти сессиясига тайёргарлик кўриш доирасида вилоят ташкилотлари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Унда Самарқанд шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, аҳолининг яшаш шарт-шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинган. Жумладан, шаҳарни ободонлаштириш бўйича 11та округ ташкил этилиши эълон қилинган. Ҳар бир округдаги маҳаллалар белгиланган ва ишларни назорат этувчи масъуллар тайинланиб, топшириқлар берилган.
Йиғилишда Самарқанд шаҳрида 17 август куни Гуллар сайли ўтказилиши эълон қилинган.
Вилоят ҳокими йиғилиш давомида Самарқанд вилоятида барпо этилаётган қурилишлар, жумладан, турар жойлар билан боғлиқ коррупцион схемалар ҳақида гапирган.
«Шаҳарда ҳамма ёқ «ўйин». Коррупция! Қурилишга рухсат бериш учун имзоланган қарорларнинг асли йўқотиб юборилган. 85та қарорнинг асли йўқ. «Қани қарор?» десак, «Йўқ қарор. Умуман, бу қарор бўлмаган бўлишиям мумкин», деган жавобни эшитамиз.
Кеча одамларнинг қўлида мавжуд қарорларни йиғдириб чиқдик — қарор нусхаларини участка нозирлари одамларнинг қўлидан йиғиб келишди — ўша йўқ рўйхатдаги 50та қарор аниқланди. Барча қарорларда кўп қаватли «дом» қуришга рухсат берилган.
Буёқда ҳамма қарорларни олиб, «текшириб чиқинглар қани», десам «85та қарор йўқ», деб келишди.
Сайёр қабулда фуқаролар «бизнинг яшаб турган уйимизни бузиб, кўп қаватли «дом» қурмоқчи бўлишяпти», деб келишмоқда. «Бор, ўрганиб кел», десак, қурувчининг қўлида қарор бор. Текширсак, бояги — аслида йўқ қарорлар рўйхати ичида турибди бу ҳам.
Нима, бу қарорлар ўзидан-ўзи берилганми? Нега асли йўқотиб юборилган, агар тўғри қарор бўлса?
Тойлоқ ҳам худди шунақа бўлган. Самарқанд тумани ҳам. Яширадиган нарса қолгани йўқ ўзи. «Ўтириб ер сотамиз».
Самарқанд шаҳрининг тарихий қисмида бирорта янги уй қуриш мумкин эмас. Давлат раҳбарининг бу борада топшириғи бор. Уй-жой қуриш учун қарор чиқариш мумкин эмас. Шу ерга ҳам қарорлар чиқарилган. 2018 йилнинг июль ой ўрталарида Бош вазирнинг бу борадаги баённомаси тасдиқланган эди. Ўша баённомадан кейин ҳам қарорлар имзолаб берилган. 2018 йил декабрда, 2019 йил февралда чиққан қарорлар бор.
Лойиҳа бўйича шаҳар марказида меҳмонхона қуриш мумкин, лекин кўп қаватли уй қуриш мумкин эмас. Қурганларнинг иморати ҳам бузилади. Ҳали кўрасизлар, «шохим бор», деб юрганларники ҳам бузилади», — деган Самарқанд вилоят ҳокими йиғилишда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025