Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги ОАВ орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланиши ҳақида эслатди
Охирги пайтларда айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда инсонларнинг шахсий ҳаётига тегишли маълумотлар, хабарлар ва шунинг асосида хулосалар тарқатиш учрамоқда, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Вазирлик ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини олиб борувчи ташкилот сифатида қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблашини маълум қилди.
Ўзбекистон Конституциясининг 25-моддасида ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги, 27-моддасида шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган.
“Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотдан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
“Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонунга асосан, ОАВ орқали фуқароларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
“Журналистлик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурмат қилиши шарт.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, энг кам иш ҳақининг қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Адлия вазирлиги шахсий дахлсизлик ҳуқуқи Конституция билан ҳимояланишини ва бу кафолатни ҳеч ким поймол эта олмаслигини тушунтирган ва барча ахборот макони иштирокчиларини шу ҳуқуқларни ҳурмат қилишга ва қонунларга риоя этишга чақирган.
Мавзуга оид
10:39 / 24.05.2025
Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузишга оид жиноятлар 40 фоизга ошди
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
16:09 / 18.03.2025