Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Калифорнияда 25 йил ичидаги энг кучли зилзила юз берди
АҚШнинг Калифорния штатида 25 йил ичидаги энг кучли зилзила юз берди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Зилзила магнитудаси 6,4 баллни ташкил қилган, ўчоғи эса Лос-Анжелесдан 196 км узоқликда, 9 км ер остида бўлган. Зилзила кучи Лас-Вегасда ҳам сезилган. Бундан ташқари, энг кучли зилзиладан кейин 4,7, 3,5, 3,8 ва 4,2 баллик яна 4 та кучсизроқ ер силкиниши кузатилган.
Зилзила ўчоғи яқинидаги Рижкрест шаҳрида ёнғинлар бошланган. Уларга газ қувурига шикаст етиши сабаб бўлган. Шаҳар мэри Пегги Бриденнинг маълум қилишича, қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушмаган, жабрланганлар сони аниқлштирилмоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп твиттерда вазият ҳақида тўлиқ маълумот олгани ва барчасини ўз назоратида ушлаб турганини ёзган.
Калифорнияда шундай кучдаги охирги зилзила 1994 йилда юз берган. Ўшанда зилзила магнитудаси 6,7 баллни ташкил қилган ҳамда 60 кишининг ўлимига ва катта талофатларга олиб келган. Калифорния штати зилзила оқибатида ўнлаб миллиард доллар зарар кўрган.
Мавзуга оид
21:32 / 27.05.2025
Олимлар яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз беришидан огоҳлантирди
20:14 / 27.01.2025
Калифорнияда АҚШ таркибидан ажралиб чиқиш тарафдорлари имзо тўплай бошлади
18:54 / 17.01.2025
Калифорнияда дунёдаги энг йирик аккумулятор заводларидан бирида ёнғин чиқди
16:37 / 16.01.2025