Жаҳон | 22:51 / 05.07.2019
22356
1 дақиқада ўқилади
Трамп нутқи вақтида чалкашликларга йўл қўйди
Аввалроқ мадҳия сўзларини унутиб қўйган АҚШ президенти Дональд Трамп Мустақиллик куни муносабати билан сўзлаган нутқи вақтида чалкашликларга йўл қўйди. Гап шундаки, у мустақиллик учун уруш вақтида АҚШ армияси инглизлар аэропортларини эгаллаб олганини айтган.
Бироқ АҚШда мустақиллик учун уруш 1700-йиллар охирида юз берган, ваҳоланки АҚШда илк авиаташувлар 1900-йиллар бошидангина амалга оширила бошланган.
Бу Трамп нутқидаги ягона чалкашлик бўлмаган. Твиттерда CNN мухбири Дэниел Дейл маълум қилганидек, Форт Мак-Генри учун жанг Трамп айтганидек инқилоб уруши вақтида эмас, 1812 йилдаги уруш вақтида юз берган.
Мавзуга оид
08:06 / 01.09.2021
Google қидирув тизими Мустақиллик куни сабаб ўзгарди
19:01 / 20.08.2020
Шавкат Мирзиёев: Пандемия Мустақиллик кунида катта йиғин ва сайиллар ўтказишни чеклашни талаб қилмоқда
20:53 / 05.07.2020
Рэпер Канье Уэст ўзини Трамп ўрнига таклиф қилди. Бу жиддийми?
10:03 / 05.07.2020