Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда 11та дарахт ноқонуний кесилди. Табиатга етказилган зарар 163 млн сўм деб баҳоланмоқда
Tошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига 4 июль куни Юнусободдаги дарахтлар ноқонуний кесилаётганлиги ҳақида тезкор хабар етиб келди.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, хабар бу каби вазиятлар учун махсус яратилган @EcoControl_bot телеграм боти орқали етказилган.
Тезкор суриштириш ишлари натижасида ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани, 4-мавзе, "Биллур" маҳалласида диаметри 51см дан 78 см гача бўлган 11 та дарахт ноқонуний кесилганлиги аниқланди.
Дарахтлар кесилиши "MEТИН KОММУНАЛ СЕРВИС" MЧЖ томонидан амалга оширилган. Табиатга келтирилган зарар жами 163,663,929 сўм деб баҳоланди.
Ушбу ҳолат бўйича туман Экология инспекцияси томонидан расмийлаштирилган барча ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
“Сиз дарахтларнинг ноқонуний кесилиш жараёнига гувоҳ бўлсангиз, @EcoControl_bot телеграм ботига хабар қилинг”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
09:41 / 05.05.2025
«Юнусобод» бозорининг бир қисмида реконструкция ишлари бошланди
07:30 / 21.04.2025
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
22:28 / 16.04.2025