Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда 70 млн долларлик замонавий иссиқхона ташкил қилинмоқда
Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида 100 гектар майдонга 70 млн долларлик замонавой иссиқхона барпо этилмоқда.
Иссиқхона ойна билан ўралган бўлиб, Голландия услубида қурилади.
2019 йилнинг IV-чорагида ушбу иссиқхонанинг 10 гектари ишга туширилади, қолган қисми 2022 йилнинг охирига қадар битказилиши режалаштирилмоқда.
Иссиқхона фойдаланишга топширилгач 2000 кишилик янги иш ўринлари яратилади ва аҳолининг иш билан бандлиги кўрсаткичи сезиларли даражада ўсади. Йилига 60-70 млн доллар ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари чет давлатларга экспорт қилинади.
Ушбу йирик лойиҳа Россия Федерациясида фаолият олиб борган наманганлик тадбиркор томонидан амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025