Спорт | 21:36 / 07.07.2019
8785
1 дақиқада ўқилади

Persian Football: «Персеполис» Игорь Сергеев билан музокара бошлади

«Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Эроннинг Persian Football нашри ёзмоқда. Манбада айтилишича, мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Персеполис» ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқмоқда.

«Персеполис» Игорь Сергеев билан музокара бошлаган. Май ойида ҳужумчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги ўйинда «Персеполис» дарвозасига гол урганди. Сергеев Ўзбекистоннинг барча ёш тоифасидаги жамоаларида ўйнаган»,- деб ёзади Persian Football нашри.

Эрон нашри теҳронликларнинг аргентиналик мураббийи Габриэль Калдерон эронлик Меҳди Торимини ҳам олиб келмоқчи эканини ҳам илова қилган. Аргентиналик мураббий айнан Сергеев 3+1 кўринишидаги хорижлик футболчилар лимитида осиёлик легионер бўлишини истамоқда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид