Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ўтган йил давомида ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган
Самарқандда ўтган йил давомида ҳокимлар чиқарган қарорларнинг 60 таси бекор қилинган. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти ва адлия бошқармаси томонидан ўтказилган семинарда айтилди. Маълум бўлишича, ўтган йил давомида 186 та қарор ва фармойишлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари томонидан ҳақиқий эмас деб топилган.
186 та ҳужжатнинг 28 таси фуқаролик судлари, 29 таси маъмурий судлар ва 129 таси прокуратура томонидан бекор қилинган. Ҳақиқий эмас деб топилган 60 та ҳоким қароридан аксари ер олиш ва бериш билан боғлиқ бўлган.
29 март куни Олий Суд раиси Козим Комилов 2018 йил давомида маъмурий судлар томонидан 685 та ҳоким қарори бекор қилинганини айтиб, бу жуда катта рақам эканини таъкидлаганди. «Демак, биз нафақат фуқароларнинг, балки раҳбарлик лавозимида ишлаётганларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлигини оширишимиз, уларни ўқитишимиз керак экан», - деганди бу ҳақда гапирар экан Олий Суд раиси.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025