Жаҳон | 17:38 / 10.07.2019
34108
1 дақиқада ўқилади

Учинчи марта. Меркелни расмий учрашув вақтида яна титроқ тутиб қолди

Фото: AP Photo / Markus Schreiber

Германия канцлери Ангела Меркелни Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашув вақтида титроқ тутиб қолди. Меркель хонимни охирги уч ҳафтада учинчи марта расмий учрашув вақтида титроқ тутмоқда.

Олдинроқ Украина президенти Владимир Зеленский ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувлар вақтида ҳам канцлер шундай ҳолатга тушганди. Меркель олдинги икки ҳолатда аҳволининг ёмонлашганини ҳаво ҳароратининг юқорилиги билан баҳолаган ва сув ичгач, ҳаммаси жойига тушганини айтганди.

Финляндия бош вазири Антти Ринне билан учрашув протокол бўйича давом этмоқда. «Ўзимни яхши ҳис қиляпман, хавотирга ўрин йўқ»,- деди матбуот анжумани давомида Меркель хоним.

Мавзуга оид