Жамият | 03:11 / 11.07.2019
12303
2 дақиқада ўқилади

Таркибида совун бўлган ёғ маҳсулотидан сақланинг —   Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 

Фото: Известия

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳамда «Ўзёғмойсаноат»  уюшмаси таркибида совун қолдиғи мавжуд бўлган қалбаки пахта ёғлари ҳақида огоҳлантиради. Бу ҳақида «Оила даврасида»  газетаси ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Фарғона вилоятида пластик идишларда қадоқланган Antiqa olam пахта ёғи таркибида совун қолдиғи мавжудлиги, кислота миқдори ҳам меъёридан ортиқлиги аниқланган.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси харид чоғида саноат усулида қадоқланган ва савдога чиқарилган ўсимлик мойларини танлашни тавсия этмоқда. Унинг ёрлиғида ишлаб чиқарувчи ҳажми, нави, тури, қадоқланган санаси, стандарт белгиси кўрсатилиши шарт.

Ёрлиқдаги барча маълумотлар аниқ ва равшан кўриниши шарт. Ёғ-мой маҳсулотлари мажбурий сертификатланади. 

«Маҳсулот сифатига ишонч ҳосил қилиш учун истеъмол сотувчидан унинг мувофиқлик сертификати ҳамда маҳсулотга тегишли бўлган бошқа маълумотларни талаб қилишга ҳақли» , ─ дейилади газета хабарида.

Мавзуга оид