Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Африкалик миллиардер Нигериянинг ҳар бир голи учун 50 минг доллар ваъда қилмоқда
Нигерия миллий жамоаси футболчилари Африка миллатлари Кубогидаги сермаҳсул ўйин учун қўшимча мукофот билан тақдирланадилар.
Африканинг энг бой кишиси Алико Данготе яримфиналда урилган ҳар бир гол учун 50 минг доллар, яна бир тадбиркор Феми Отедола 25 минг доллар ваъда қилмоқда.
Данготенинг бойлиги 10 миллиард долларга, Отедоланики 1,8 миллиард долларга баҳоланади.
Нигерия миллий жамоаси Африка миллатлари Кубоги чоракфиналида Жанубий Африкани 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди яримфиналда Жазоир миллий жамоаси билан беллашади.
«Яшил бургутлар» Африка миллатлари Кубогида 1980, 1994 ва 2013 йилларда ғалаба қозонишган.
Мавзуга оид
08:24 / 20.07.2019
Жазоир ўз тарихида иккинчи марта Африка Кубогини қўлга киритди
09:15 / 15.07.2019
Африка миллатлари Кубоги финалчилари маълум бўлди
23:02 / 10.07.2019
Африка Кубоги. Мане Сенегал миллий жамоаси билан яримфиналга чиқди
08:54 / 09.07.2019