Жамият | 07:46 / 13.07.2019
16252
1 дақиқада ўқилади

Миробод туманидаги янги қурилаётган уйда ёнғин содир бўлди

Фото: Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси

2019 йил 12 июль куни соат 22:31да, Миробод тумани, Миробод кўчасида янги қурилаётган уйнинг том қисмида ёғочли қурилиш ҳавозалари 60 кв.м майдонда ёнган. 

Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 22:36да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 23:10да қуршаб олиниб, соат 23:38да бартараф этилган. 

Ёнғин пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши оқибатида содир бўлган, деб, тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин жойига 8 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Содир бўлган ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади.

Бундан олдин, Тошкентдаги қурилиш майдончасида автокран ҳайдовчиси электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлганди.

Мавзуга оид