Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган полиция машинаси ЙТҲга учради. Икки полициячи ва бир Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
13 июль куни Олмаота-Екатеринбург автомобиль трассасининг 178-километрида ичида икки нафар полиция ходими ва 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган хизмат автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга таяниб Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ЙТҲ оқибатида икки нафар полиция ходими ва Ўзбекистон фуқароси Ф.А. вафот этди. Жароҳат олган 5 нафар ҳамюртимизга биринчи зарур тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг касалхонага ётишга зарурат йўқлиги маълум қилинди.
Вазият Бош консулхона томонидан назоратга олинган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти фожиали якун топган ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик билдиради ҳамда Қозоғистоннинг Олмаота ва Чимкент шаҳарлари, Олмаота, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Қизилўрда вилоятлари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонасига +7-727-291-11-78 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатади.
Мавзуга оид
12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради
18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади
21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради
17:32 / 25.02.2025