Ўзбекистон | 21:50 / 15.07.2019
49689
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек тумани прокурори ишдан олинди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани прокурори Тимур Нормуҳаммедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу маълумот Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тасдиқланди.

Маълум қилинишича, Равшан Тўлқинович Ҳакимов Мирзо Улуғбек туманининг янги прокурори этиб тайинланган. У бунгача Тошкент шаҳар прокуратураси катта прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Тимур Нормуҳаммедов 2015 йилдан буён Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимида эди. Айни вақтда унинг ишдан кетиш сабаби маълум эмас.

Бундан аввалроқ Тошкент шаҳри прокурори Шерзод Облоқулов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид