Жаҳон | 10:46 / 16.07.2019
6246
1 дақиқада ўқилади

Германия мудофаа вазири истеъфога чиқишини эълон қилди 

Фото: EPA

Германия мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен ўз лавозимидан кетишини эълон қилди. У бу ҳақда твиттерда маълум қилди

“Эртага мен Европа парламенти ишончини қозонмоқчиман. Овоз бериш натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, мен бор кучимни Европага хизмат қилишга йўналтириш учун 17 июлда мудофаа вазири ваколатларини топширмоқчиман”, деб маълум қилган сиёсатчи.

Фон дер Ляйен Европа комиссияси раиси лавозими учун илгари сурилганди. У бу лавозимни эгаллаши учун унинг номзодини Европарламент тасдиқлаши лозим.

23-26 май кунлари Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг барчасида Европа парламентига сайловлар бўлиб ўтганди. Унинг натижаларига кўра Европа Иттифоқи етакчилари Европарламент раҳбариятидаги муҳим лавозимларга номзодлар бўйича келишиб олишган ва Еврокомиссия раҳбари лавозимига 60 ёшли фон дер Ляйен номзоди илгари сурилган.  

Мавзуга оид