Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусулмонлар велосипедларда Ҳажга йўл олишди
Британиялик мусулмонлар гуруҳи Ҳаж амалини адо қилиш учун Лондон шаҳридан Саудия Арабистонига қараб велосипедларда йўлга чиқишди. Бу ҳақда «Ислам и семья» хабар бермоқда.
Сафар давомида 8 нафар эркак 6,5 минг километр масофани босиб, 17 мамлакат ҳудудидан ўтишларига тўғри келади. Улар ўз гуруҳини Tour de Haj деб номлашган. Велосипедчилар 7 июнь куни Лондондан сафарга чиқишган ва 60 кун ичида Мадинага етиб боришни режалаштирмоқдалар.
15 июль куни улар Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб келишди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уларни Дўлмабахчедаги қароргоҳида қабул қилди, сўнгра улар билан суратга тушди.
Британиялик мусулмонлар Истанбул, Бурса ва Кўнё шаҳридаги тарихий, диний қадамжоларни зиёрат қилишади. Сўнгра самолётда Мисрга йўл олишади, чунки Ироқ ва Сурия орқали ўтиш имконияти йўқ. Мисрга боргач, саёҳатни яна велосипедда давом эттириб, Саудия Арабистонига етиб олишади.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди
10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
16:40 / 14.05.2025