Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода янги мактаб-интернат ташкил этилади. У спорт захираларини тайёрлайди
Бухоро вилоятида спортнинг олимпия ва миллий турларини янада ривожлантириш ҳамда мамлакат миллий терма жамоаларининг ишончли захираларини шакллантириш мақсадида ихтисослаштирилган мактаб-интернат ташкил этилади. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Маълумот учун: ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг 2.06.2018 йилдаги «Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 410-сон қарори асосида амалга оширилади.
Қоракўл мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш 2019/2020 ўқув йилидан 5-синфдан бошлаб ташкил этилади.
Спорт мактаб-интернатининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
• олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
• давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;
• зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
• ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
• ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
Бухоро вилояти ҳокимлигига Қоракўл мактаб-интернатини жойлаштириш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига эса бир ой муддатда унинг устави тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Шунингдек вазирлик мактаб-интернатни замонавий педагогик технологияларини эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чораларни кўриши лозим.
2020–2025 йиллар мобайнида мактаб-интернатнинг бино ва иншоотларини босқичма-босқич таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. 2019 йилда мактаб-интернатни таъминлаш харажатлари таълим соҳасига ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, 2020 йилдан бошлаб эса бевосита Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжат 13.07.2019 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
10:26 / 21.05.2025
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернат фаолияти йўлга қўйилади
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025