Спорт | 18:55 / 17.07.2019
3861
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд хоккей клуби Қозоғистон чемпионатида иштирок этади

Фото: Pixabay

Самарқанднинг «Шердор» хоккей клуби 2019/20 мавсумида Қозоғистон чемпионатида иштирок этади. У Тошкентнинг «Бинокор» клуби ўрнини эгаллайди, деб хабар беради Қозоғистон Хоккей Федерацияси (ҚХФ).

Энди ҚХФ вакиллари «Шердор» клубининг уй стадиони «Самарқанд Арена»ни текширувдан ўтказишади. У 2019 йил сентябрь ойида, яъни мусобақа бошланиши арафасида ишга туширилиши керак.

Ҳозирча «Шердор» хоккей клуби таркиби ҳақида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас. «Самарқанд Арена» муз саройининг қурилиши 2017 йили «Сўғдиёна» парки ҳудудида бошланган.

Июнь ойида Тошкентнинг «Бинокор» клуби Қозоғистон чемпионатида иштирок этиши, жамоанинг дастлабки йиғини 14 июль куни бошланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кўриниб турибдики, клуб раҳбарияти бу режани амалга ошириш имконини топмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид