Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2019 йил 15 июль куни Фаро провинциясида (Португалия) юрак хуружи натижасида Ўзбекистон фуқароси С.А. вафот этди.
Ҳозирда элчихонанинг Консуллик бўлими Португалиядаги ўзбек диаспораси билан биргаликда марҳум ватандошнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ҳамда Испания ва Португалияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Мадрид шаҳридаги мамлакат элчихонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +34-91-310-16-39.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
19:50 / 16.05.2025
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
21:57 / 04.05.2025
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
17:12 / 28.04.2025